Тел: +998 71 203-87-77

Тил танланг:

LAMINALIFE АЛОЭ

Қадимги мисрликлар алоэга алоҳида эътибор берганлар ва уни ҳаёт эликсирининг таркибий қисмларидан бири деб ҳисоблашган. Улар турли хил суртма дорилар, бальзамлар ва эмульсиялар таркибига албатта алоэни ҳам қўшишган. Эрамиздан олдинги иккинчи асрда яшаган юнон олими Гален асарларида ҳам алоэ шарбатининг ишлатилиши ҳақида маълумотлар берилган. Қадимги Рим шифокори Диоскорид эрамиздан олдинги биринчи асрда алоэга «Бу ўсимлик […]

Қадимги мисрликлар алоэга алоҳида эътибор берганлар ва уни ҳаёт эликсирининг таркибий қисмларидан бири деб ҳисоблашган. Улар турли хил суртма дорилар, бальзамлар ва эмульсиялар таркибига албатта алоэни ҳам қўшишган. Эрамиздан олдинги иккинчи асрда яшаган юнон олими Гален асарларида ҳам алоэ шарбатининг ишлатилиши ҳақида маълумотлар берилган. Қадимги Рим шифокори Диоскорид эрамиздан олдинги биринчи асрда алоэга «Бу ўсимлик ички органларни юмшатади ва ошқозон ичак йўлларини тозалайди. Алоэ тана, оғиз бўшлиғи ва жинсий органларнинг яраларини тузатади, соч тўкилишининг олдини олади, ўт қопини тозалайди ва сариқ касалига қарши даво бўлади. Алоэ куйганда ва ўсмаларга қарши яхши даво воситасидир» деб таъриф берган. Унинг маълумотларига кўра, алоэнинг аччиқ шарбати билан фурункулларни, геморройларни даволаш мумкин. Абу Али ибн Сино эса ўзининг «Тиб қонунлари» асарида
«Алоэ катарактада, кўз касалликлари ва яраларни даволашда ёрдам беради» деб ёзган.
Агар овқатланишдан олдин Алоэ қўшилган LaminaLife ичимлик сувини ичсангиз,
у ошқозон-ичак трактини сезиларли даражада яхшилаб, уни тозалайди ва тинчлантиради, ичак микрофлораси мувозанатини тиклайди ва овқат ҳазм қилишини яхшилайди. Алоэ шу билан бирга ички органларнинг касалликларини даволашда ҳамда холецистит, ошқозон ва ичак касалликларидан гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, шунингдек, ўт пуфаги ва буйрак касалликларида кенг қўлланилади.
Тадқиқотларга кўра, алоэ таркибида жуда кўп миқдорда витаминлар, минераллар, аминокислоталар, ферментлар, умуман 200 га яқин озуқавий моддалар мавжуд.
Шунингдек, алоэ терининг эластиклигини яхшилайди ва қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, терида доғлар пайдо бўлишига тўсқинлик қиладиган элементларни ўз ичига олган. Алоэ шарбати ичакни безовта қилувчи муаммоларга қарши курашади. Ошқозон ва ичак шиллиқ қаватини тиклайди.
Олимларнинг таъкидлашича, кунига икки маҳал 300 мл алоэ шарбатини истеъмол қилиш юқоридаги касаллик аломатларини камайтиради. Шунингдек, алоэ антибиотик таъсирга эга.