Тел: +998 71 203-87-77

Тил танланг:

Биз ҳақимизда

Келажак тиббиёти – профилактикадан иборат бўлади: Ламиналайф бунда сизга ёрдам беради Сир эмас, кўпчилик касалликни олдини олиш ўрнига, хасталик ўзини намоён этгач, шифокорга мурожаат қилади ёхуд ўзи билганича даволанишга уринади. Бунда мумкин-мумкин эмаслигини суриштирмай, инсон жисмига зарар бўлган, зарарли вируслар қаторида фойдали бактерияларни ҳам ўлдирадиган антибиотикларга мурожаат қилади. Ачинарлиси, айни антибиотикларни баъзи шифокорлар ҳам тайинлайди. […]

Келажак тиббиёти – профилактикадан иборат бўлади: Ламиналайф бунда сизга ёрдам беради

Сир эмас, кўпчилик касалликни олдини олиш ўрнига, хасталик ўзини намоён этгач, шифокорга мурожаат қилади ёхуд ўзи билганича даволанишга уринади. Бунда мумкин-мумкин эмаслигини суриштирмай, инсон жисмига зарар бўлган, зарарли вируслар қаторида фойдали бактерияларни ҳам ўлдирадиган антибиотикларга мурожаат қилади. Ачинарлиси, айни антибиотикларни баъзи шифокорлар ҳам тайинлайди. Аммо, аксариятимиз хасталикнинг олдини олиш осонроқ ва қулайроқ эканини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Бироқ, қувонарлиси, жамият аъзоларининг тиббий савияси ва билими орта бошлагани сайин, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, болалар, ёшлар, катталар ва кексалар орасида турли хил касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олиш, касалликларнинг профилактикаси билан шуғулланиш мақбул ечим эканини англаб етганлар кўпайиб бормоқда. Улар бемор бўлмасдан аввалроқ, бунинг олдини олиш мақсадида кундалик таом рационларига керакли озуқавий қўшимчаларни қўшишни одат қилишади.

Аммо, бундай озуқавий қўшимчаларнинг тури кўплиги боис, қайбирини танлаш масаласи кишини ўйга толдиради. Таркибида қандай витамин ва минераллар бор, нималардан тайёрланган, ҳалолми, деган кўплаб саволларга биргина маҳсулотда жавоб топишни истайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон дорихоналарида сотилаётган озуқавий қўшимчаларнинг қайси бири ишонарли ва самарали экани ҳам саломатлигини тезда тиклашни, касалликнинг олдини олиш, фарзандини соғлом ва бақувват ўсишини хоҳлаган ота-оналар ҳам айни саволларга жавоб топишга уринишлари табиий.

Энди, бу каби саволларга жавоб топиш учун мутахассисга учрашиш шарт эмас, аксинча, айни маҳсулотлар номини билиб олсангиз кифоя. Бу Ламиналайф  озуқавий шифобахш маҳсулотидир.

Хўш, ушбу маҳсулотлар ҳақида мутахассислар қандай фикрда?

“Doctor-K“ компанияси Ўзбекистон бозорига иккита ноёб ва инновацион маҳсулотни олиб кирди, деб бемалол айта оламан. Бу Ламиналайфозуқавий қўшимчасидир. Ламиналайф озуқавий қўшимчаларининг ноёблиги, фойдали жиҳатлари унинг таркибидаги маҳсулотлар билан изоҳланади. Булар ламинарин ва трепангдир.

Мен олийгоҳда таҳсил олиб юрган илк кезларимда ламинарияда йод борлигини билардим, холос. Аммо, кейинчалик, унинг таркибини чуқурроқ ўргана бошлагач, ушбу денгиз ўсимлиги таркибида кўплаб табиий маҳсулотлар бўлгани боис, иммунитетни мустаҳкамлаши, саломатликни тиклаши ва кўплаб хасталиклардан холос этишига ишонч ҳосил қилдим. Денгиз карами таркибида саратонга қарши таъсирга эга, турли токсинларни организмдан чиқара оладиган фукоидан ва алдегидлар, инсульт ва инфарктнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайдиган табиий гепарин моддаси ҳам мавжуд. Ламиналайф таркибида 40дан ортиқ макро ва микроэлементлар, минераллар, 13дан ортиқ витамин ва аминокислоталар мавжуд.

Трепангга (денгиз бодринги деб аталувчи умуртқасиз жонивор) келсак, у инфекция ва бактерияларга эга бўлмаган ягона жонивор ҳисобланади. Унинг таркибида кўплаб оқсиллар, В витаминлар гуруҳи, рибофлавин, минерал элементлар (темир, ёд, марганец, цинк, фосфор, кальций) ҳамда бой ёғ кислоталари бор. У қадимги Хитойда ёшлик эликсири деб ҳисобланган.

«Биз 10 йиллик меҳнатимиз давомида халқимиз саломатлигини сақлаш, тиклаш ва ҳимоя қилишни олий мақсад қилган ҳолда ишлаб келмоқдамиз. Мазкур озуқавий қўшимчалар табиий, сифатли ва асосийси ҳалол маҳсулотлардан тайёрланган бўлиб,  Ўзбекистон бозорига баҳор ойларида олиб кирилди ва синовдан ўтказилди.

Айтишим мумкинки, синов натижаси биз кутгандан ҳам аъло бўлди ва мижозларимиз сафи ортди. Ламиналайф озуқавий қўшимчаларга талаб катталиги маълум бўлди. Ушбу маҳсулотлардан истеъмол қилган кўплаб инсонлар ўзларини безовта қилган хасталиклардан халос бўлиб, шифо топишганини бизларга изҳор қилишди», – дейди «Doctor-K» соғломлаштириш маркази раҳбари, муваффақиятли тадбиркор Камолиддин Бабаев.

Асли касби юқумли касалликлар шифокори бўлган Бабаевнинг айтишича, бугунги кунда айрим шифокорлар вирус ва бактериянинг фарқига боролмагани боис, оддий шамоллашни ҳам антибиотик билан даволашмоқда. Аслида улар шамоллаш билан мурожаат қилган беморларга иммунитетни мустаҳкамлайдиган, организмга етмаётган минераллар ва витаминларни тавсия қилиш орқали саломатликларини тиклашига ёрдам беришлари мумкин эди.

Келинг, Ламиналайф озуқавий қўшимчаларнинг таркибида нималар борлигига қисқагина назар ташлайлик. Улар таркиби қуйидагича:

А витамини, Б витаминлар гуруҳи, Д, Э, ПП витаминлари, Бета-каротин, Маннитол, Алганатлар, Фукоидан, Ламинарин, йод, Кальций, Магний, Селен, Ламинарин ангустата, Трепанг эксракти, денгиз кальцийси ва олма шарбати мавжуд.

Узоқ Шарқ ламинарияси 4 йиллик, юқори молекуляр полисахаридлар (алгинат, эгалар, фукоидан – 21 фоизгача), маннит – қуруқ қолдиқнинг 35 фоизигача, фруктоза – 4 фоизгача, алгин кислотаси – 10-35 фоиз қуруқ моддалар, ёдидлар ва диёдтирозин – 2,7-3 фоиз, клетчатка 6-14 фоиз, омега-3 поли- тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд.

Бундан ташқари, трепанг экстракти таркибида турли хил фойдали элементлар мавжуд: марганец, темир, магний, фосфор, мис, йод, В1, В2, В12 витаминлари, ёғлар, оқсиллар, фосфатидлар, тўйинмаган ёғ кислоталар. Витаминлар мажмуаси (А, Б1, Б2, Б, Б6, Б12, C, Д, Э, К, ПП), каротиноидлар, микро ва макро элементлар, шу жумладан, йод, калий, натрий, фосфор, кальций, магний, темир, марганец, селен, олтингугурт, кобальт, бром, молибден, кремний, хром ва бошқалар (жами 42 та).

Қайд этиш ўринлики, барча микро ва макроэлементлар организм учун керакли дозаларда, енгил ўзлаштириладиган шаклда мавжуд.

LaminaLife Ҳақида Ҳужжатли Фильм

“DOCTOR K“ компанияси Ўзбекистон бозорига иккита ноёб ва инновацион маҳсулотни олиб кирди, деб бемалол айта оламан. Бу Ламиналайф озуқавий қўшимчасидир. Ламиналайф озуқавий қўшимчаларининг ноёблиги, фойдали жиҳатлари унинг таркибидаги маҳсулотлар билан изоҳланади. Булар ламинарин ва трепангдир.

Кўпроқ маълумот олиш

Бизнинг афзаликларимиз

  • Трепанг

    Маҳсулотларимизнинг аксариятининг таркибида денгиз трепангни мавжуд бўлиб , бу нафақат иммунитетни яхшилашга, балки организмдаги кўплаб саломатлик муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.

  • Табиий маҳсулотлар

    Барча маҳсулотларимиз табиий маҳсулотлардан тайёрланган, шунинг учун уларнинг яроқлилик муддати қатъий белгиланган. Маҳсулотларимиз 100% табииий ва кимёвий қўшимчалардан ҳоли.

  • Денгиз ламинарияси

    Бугунги кунда бизнинг асосий маҳсулотимизнинг таркиби ламинария ва трепангдан иборат бўлиб, бу уларнинг шифобахшлигини янада оширади.

  • Иммунитетни ошириш

    Бизнинг асосий мақсадимиз иммунитетни ошириш ва соғлиқни сақлашдир. Чунки кучли иммунитет бу узоқ умр кўриш гаровидир.

  • Болалар учун витаминлар

    Шунингдек, биз болаларни соғлом ва бақувват бўлиб ўсиши учун иммунитетни кучайтирадиган витаминлар билан таъминлаймиз.

  • Соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатлар

    Шунингдек, сиз иммунитетга оид барча саволларингиз бўлса бизга мурожат қилиб батафсил жавоб олишингиз мумкин ва биз сизларга маълумот беришимиздан мамнунмиз.

Саволларингиз бўлса бизга мурожат қилинг! Сизга ёрдам беришдан мамнунмиз! Қонғироқ қилинг (+99871) 203-87-77