Тел: +998 71 203-87-77

Тил танланг:

Компания рахбари

1987-йил 24-августда туғилган. 2015 йил – Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтининг “Даволаш иши“ факультетини тамомлаган Магистратура босқичи бўйича ихтисослиги, Юқумли касалликлар шифокори, эпидемиолог. Юқумли касалликлар бўйича кўплаб ўқув семинарлари, маҳорат дарсларида мунтазам иштирок этган. Кўплаб диплом ва сертификатларга эга У ҳозирда Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтининг “Юқумли касалликлар“ кафедрасида докторлик диссертацияси устида ишламоқда. 2009 йил – МЧЖ […]

Компаниямиз директори

Камолиддин Дадажонович

1987-йил 24-августда туғилган.

2015 йил – Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтининг “Даволаш иши“ факультетини тамомлаган Магистратура босқичи бўйича ихтисослиги, Юқумли касалликлар шифокори, эпидемиолог.

Юқумли касалликлар бўйича кўплаб ўқув семинарлари, маҳорат дарсларида мунтазам иштирок этган. Кўплаб диплом ва сертификатларга эга

У ҳозирда Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институтининг “Юқумли касалликлар“ кафедрасида докторлик диссертацияси устида ишламоқда.

2009 йил – МЧЖ “ДОКТОР-К“ нинг асосчиси.

Тиббиёт – бу менинг танловим. Шу билан бирга мен ТошПМИ юқумли касалликлар кафедрасида шифокор бўлиб ишлаяпман, илмий фаолият билан шуғулланаман, илмий раҳбар, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков раҳбарлигида докторлик диссертациясини ёзмоқдаман. Бу жуда билимли одам, кўп йиллар давомида эпидемиология ва юқумли касалликлар кафедраси мудири бўлиб хизмат қилади. Мен унинг шогирди бўлганимдан ва унинг тажрибасидан ўрганишга ҳаракат қилаётганимдан фахрланаман. Мен ўз ишимни, жамоамни яхши кўраман, бу тиббиёт мутахассиси сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам ҳаётимнинг муҳим қисмидир. Ва агар  бирон бир танлов қилиш керак бўлса, мен албтта тиббиёт соҳасини танлайман. Қолган турли ишлар ўткинчи, тиббиёт эса абадийдир. Кучингиз бор экан, барча соҳалардан хабардор бўлиш учун ҳаракат қилишингиз керак.

МУВАФФАҚИЯТ – кўплаб омилларнинг бирлашиши керак. Улар: чуқур илмий асос, касбингизни пухта билиш, қатъиятлилик, ўзингиз устингизда тинмай ишлаш, меҳнатсеварлик, сабр-тоқат, доимо ижобий фикрлаш ва мақсадга етакловчи доимий ривожланиш ҳаракатида бўлиш. Мен ўз ишимда аниқ илмий натижаларга эришдим. Мен янги тиббий технологиялар ва дориларнинг пайдо бўлишини доино диққат билан кузатиб бораман, биз сифат стандартларига қатъий риоя қиламиз, қадамма-қадам олдинга силжиб борамиз.

Агар бемор шифокор билан суҳбатлашгач ўзида енгилликни ҳис қилмас экан у ҳолда у шифокор, асл шифокор эмас. Мен яхши шифокор бўлишни истайман. Тўғри одамларга манфаат етказиш йўлида, менинг хонамга кирган ҳар бир кишига ёрдам беришим, ғамхўрлик қилишим, сабрли бўлишим ва бунинг учун имкон қадар кўпроқ ҳаракат қилишим керак. Менинг юрагимдаги одамларга катта муҳаббат бор, ва мен улар учун зарур ва фойдали бўлиш интиламан.

Мен одамлар билан мулоқотдаман, китоблар мутолаа қиламан ва доимий спорт билан шуғулланаман. Шифокор мукаммал жисмоний шаклда ва руҳан тетик ҳолатда бўлиши керак ва спорт стрессни енгади, қўрқувни кетказиб ўзига бўлган ишончни оширади. Билим олиш билан, инсонларнинг ақл-заковати юксалади, ва бу ҳаётда илм орқали жуда кўп нарсани ўрганади. Мен ҳаётимда муваффақиятга эришган одамлар билан суҳбатлашишни яхши кўраман. Менинг бу даржага етишимда онам Сайёра Фарходовна Бабаеванинг улкан хизматлари бор, мен улардан бутун умр миннатдорман. Мен учун яна бир муҳим жиҳат бу  – дўстлик. Менинг дўстларим турли касб эгалари, шу жумладан спортчи, ҳуқуқшунос, меъмор, актёр ва тадбиркорлар, асосийси ўз соҳаларида энг юқори поғонага эришишни мақсад қилганлар. Бундай муносабат – бу касбда энг яхши бўлиш – сизни доимо ҳаракатда бўлишга, ривожланишга, ўз устида ишлашга, мақсадингизга эришишга ва муваффақият чўққисига чиқишга ундайди. Шубҳасиз, Бир кун келиб биз ўз ютуқларимиз билан Ўзбекистонни бутун дунёга танитамиз. Агар бирор нарса ҳқақиқата чин дилдан хоҳланса, унда Яратган томонидан доимо бир қўлловчи  куч ёрдамга келади. Шунинг учун, орзу қилишдан асло тўхтаманг ва сиз албатта муваффақият қозонасиз!

LaminaLife Ҳақида Ҳужжатли Фильм

“DOCTOR K“ компанияси Ўзбекистон бозорига иккита ноёб ва инновацион маҳсулотни олиб кирди, деб бемалол айта оламан. Бу Ламиналайф озуқавий қўшимчасидир. Ламиналайф озуқавий қўшимчаларининг ноёблиги, фойдали жиҳатлари унинг таркибидаги маҳсулотлар билан изоҳланади. Булар ламинарин ва трепангдир.

Кўпроқ маълумот олиш

Бизнинг афзаликларимиз

  • Трепанг

    Маҳсулотларимизнинг аксариятининг таркибида денгиз трепангни мавжуд бўлиб , бу нафақат иммунитетни яхшилашга, балки организмдаги кўплаб саломатлик муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради.

  • Табиий маҳсулотлар

    Барча маҳсулотларимиз табиий маҳсулотлардан тайёрланган, шунинг учун уларнинг яроқлилик муддати қатъий белгиланган. Маҳсулотларимиз 100% табииий ва кимёвий қўшимчалардан ҳоли.

  • Денгиз ламинарияси

    Бугунги кунда бизнинг асосий маҳсулотимизнинг таркиби ламинария ва трепангдан иборат бўлиб, бу уларнинг шифобахшлигини янада оширади.

  • Иммунитетни ошириш

    Бизнинг асосий мақсадимиз иммунитетни ошириш ва соғлиқни сақлашдир. Чунки кучли иммунитет бу узоқ умр кўриш гаровидир.

  • Болалар учун витаминлар

    Шунингдек, биз болаларни соғлом ва бақувват бўлиб ўсиши учун иммунитетни кучайтирадиган витаминлар билан таъминлаймиз.

  • Соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатлар

    Шунингдек, сиз иммунитетга оид барча саволларингиз бўлса бизга мурожат қилиб батафсил жавоб олишингиз мумкин ва биз сизларга маълумот беришимиздан мамнунмиз.

Саволларингиз бўлса бизга мурожат қилинг! Сизга ёрдам беришдан мамнунмиз! Қонғироқ қилинг (+99871) 203-87-77